Adabiyot fanidan tadbir

No comments »

     Muhammad Yusuf (taxallusi; asl ism-sharifi Yusupov Muhammadjon) (1954.26.04, Marhamat tumani — 2001.31.07, Ellikqal’a tumani) — O’zbekiston xalq shoiri (1998), jamoat arbobi. Rus tili va adabiyoti institutining rus tili va adabiyoti fakultetini tugatgan (1978). Respublika kitobsevarlar jamiyati (1978 — 1980), «Toshkent oqshomi» gaz. (1980-1986), G’afur G’ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti (1986-1995)da turli lavozimlarda ishlagan. 1995-1997 yillar «Tafakkur» jurnalida bo’lim mudiri, 1997-2001 yillarda O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasida rais o’rinbosari. 2-chaqiriq O’zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi deputati.Muhammad Yusufning dastlabki she’rlari «O’zbekiston adabiyoti va san’ati» haftaligida bosilgan (1976). Shundan boshlab respublika matbuotida uning she’r, ocherk va maqolalari muntazam ravishda chop etila boshlagan. Ilk she’rlar kitobi — «Tanish teraklar» (1985). «Bulbulga bir gapim bor» (1987), «Iltijo» (1988), «Uyqudagi qiz», «Halima enam allalari» (1989), «Ishq kemasi» (1990), «Ko’nglimda bir yor» (1991), «Bevafo ko’p ekan», «Yolg’onchi yor» (1993), «Erka kiyik» (1995) va «Osmonimga olib ketaman» (1998) she’riy kitoblari nashr etilgan. Mazkur kitoblarga kirgan she’rlarda Muhammad Yusuf mansub bo’lgan avlodning eng olija- nob va yuksak insoniy fazilatlari bilan birga yoshlik sururi, ishq va muhabbatning nafis navolari, o’zbekona, sodda, ayni paytda ezgu, bokira va betakror tuyg’u hamda kechinmalari o’zining yorqin ifodasini topgan. So’zning badiiy imkoniyatlaridan mahorat bilan foydalanish, musiqiy ravonlik, tuyg’ular tiniqpigi, samimiylik va mayinlik, ruhiyat manzaralarini lo’nda va yaqqol ifodalay bilish Muhammad Yusuf she’riy uslubining yetakchi xususiyatlaridir. Uning qalamiga mansub aksariyat she’rlar taniqpi xonandalar tomonidan ijro etilmoqda.

Maktabda Zahiriddin Muhammad Bobur va Muhammad Yusuf ijodiyotiga bag’ishlangan tadbir o’tkazildi. Tadbirni ona tili va adabiyoti fani o’qituvchisi N.Ishanxodjayeva olib bordi. Tadbirda maktabning 7-8-9 sinf o’quvchilari ishtirok etishdi. Barcha tadbirda faol qatnashdi. Tadbir qizg’in tusda bo’lib o’tdi. Tadbir davomida otashin shoirlarning ijodlaridan namunalar keltrildi. Bobur hayoti va ijodi aks etgan sahna ko’rinishi to’garak a’zolari tomonidan namoyish etildi.


IMG_20160625_082421


IMG_20160625_082424

   


O’lsa o’zi o’lar

So’zi o’lmaydi,

Hamisha barhayot nasl shoirlar.

Haqiqiy shoirning qabri bo’lmaydi,

Yurakka ko’milar asl shoirlar.


O’zbekka o’xshatish topmoq muammo,
O’xshasa o’ziga o’xshaydi o’zbek.
Qiyosi yo’q uning, mehri bir daryo,
Dunyoda bolam deb yashaydi o’zbek.

Bir qo’lda belanchak, bir qo’lda Qur’on,
Bir yelkada ketmon, birida iymon.
Barchaga barobar bir oftopsimon,
Yashnasin olam deb yashaydi o’zbek


Fotogalereya

No comments »

IMG_20160625_082403

IMG_20160625_082407

IMG_20160625_082410

IMG_20160625_082413

IMG_20160625_082416

IMG_20160625_082427

Konsitutsiyamiz – baxtimiz qomusi

No comments »

“Konstitutsiya- Baxtimiz qomusi” insho va rasmlar tuman bosqichi 9-maktabda bo’lib o’tdi
Unda tanlovning maktab bosqichining g’oliblari tuman birinchiligi uchun bellashishdi

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

No comments »

1. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари» (бундан буён матнда «Одоб-ахлоқ қоидалари» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда умумэътироф этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.

1.2. «Одоб-ахлоқ қоидалари» таълим муассасаларининг маъмурияти, педагог-тарбиячилари, техник ходимлари ва ўқувчилари (жамоа аъзолари)нинг таълим муассасасига оид ўзаро муносабатларидаги одоб-ахлоқ тамойиллари, риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор меъёрлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.

1.3 «Одоб-ахлоқ қоидалари»га риоя қилиш таълим муассасаси жамоа аъзоларининг барчаси учун мажбурий ҳисобланади.

1.4. Ўқувчиликка ва ишга қабул қилинаётган ҳар бир шахс «Одоб-ахлоқ қоидалари» билан танишиб чиқиши ҳамда унга риоя қилишини ўз зиммасига олиши шарт.

1.5. Умумий ўрта таълим мактаблари жамоат, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўзаро муносабатларда «Одоб-ахлоқ қоидалари»даги кўрсатмаларга риоя этилиши лозим.

2. Мақсад ва вазифалар

 

2.1. «Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари асосида билим, миллий ғоя ва қадриятлар ҳамда умуминсоний фазилатларга мос тарбия бериш, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнининг сифати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга шароит яратишдир.

2.2. «Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг асосий вазифалари:

  • умумий ўрта таълим мактаблари жамоа аъзоларининг маънавий иммунитетини шакллантириш, сақлаш ва ҳимоя қилиш;
  • ўқувчилар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, жумладан, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.

 

3. Жамоа аъзоларининг одоб-ахлоқига оид умумий қоидалар

3.1. Умумий ўрта таълим мактабларида ҳамжиҳатлик, ўзаро ишонч, ҳурмат, бир-бирига ғамхўрлик қилиш ҳамда аҳил-иноқлик жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидаги муҳим шартлардир.

3.2. Умумий ўрта таълим мактабларида ўзаро муносабатларнинг асосий тамойили – бир шахснинг ҳуқуқи бошқа шахснинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги лозим. Жумладан:

  • жамоа аъзосининг сўз эркинлиги – унга бировга туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, ўзаро муносабатларда умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи беҳаё сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди;
  • эътиқод эркинлиги – таълим муассасаларида ибодат қилиш, дарс вақтида масжидларга бориш ҳуқуқини бермайди;
  • кийиниш эркинлиги – таълим муассасаларига унинг Низомида белгиланмаган кийим бошда, диний маросим либосларида ҳамда тарбия жараёнига салбий таъсир кўрсатувчи очиқ ва калта либосларда келиш ҳуқуқини бермайди ва ҳоказо.

3.3. Жамоа аъзолари умумий ўрта таълим мактабига ораста бўлиб, унга монанд кийимда келиши лозим. Уларнинг таълим муассасасига одамлар диққатини тортадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний ибодат либосида, металл занжирлар, тўғноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган ҳолда ёки спорт кийим ва пойабзалида келиши тақиқланади.

3.4. Таълим муассасасида ҳар бир жамоа аъзосининг шаъни ва қадр-қиммати ўзаро ҳурмат қилиниши, жамоа аъзолари ўзаро муносабатларда «Сиз» деб мурожаат қилиши одат тусига кириши лозим. Уларнинг бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, ўзаро муносабатларда беҳаё сўзлар ишлатиши қатъиян тақиқланади.

3.5. Жамоа аъзолари умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида юрганда бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши, йўлак ёки коридорнинг ўнг томонидан юришлари, бир-бирига дуч келганда, албатта саломлашишлари керак. Бунда ўқувчилар ўқитувчиларга, ўғил болалар қизларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари тавсия этилади (ушбу ҳолатларда қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар ёки хотин-қизлар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина уларга жавобан қўл узатиш мумкин).

3.6. Таълим муассасалари биноларига кириш жойларида тирбандлик юзага келса, ўқувчилар ўқитувчи ва ходимларга, ўғил болалар қизларга, юқори синф ўқувчилари бошланғич синф ўқувчиларига йўл беришлари лозим.

3.7. Миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган  ёки умумий ўрта таълим мактабининг ички муносабатларига тааллуқли масалаларни Интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турли мақсадлар йўлида фойдаланиш тақиқланади.

3.8. Компьютерларда таълим муассасасига тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, турли кинофильмлар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш қатъиян ман этилади.

3.9. Ўқитувчилар ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келиши, иш куни ва дарс жараёнидан унумли фойдаланишлари лозим.

3.10. Таълим муассасасида ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир этиш, жумладан, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, тан жароҳати етказиш, гиёҳванд моддалар, психотропик воситалар, спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, жанжаллашиш, қимор ва тавакалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйнаш қатъиян ман этилади.

7.2. Ўқувчиларга:

  • машғулотлар якунлангунга қадар мактаб ҳудудидан педагоглар рухсатисиз ташқарига чиқиш;
  • ўқитувчиларга ва  бошқа ўқувчиларга нисбатан ҳурматсизлик қилиш;
  • машғулотлар вақтида асоссиз гапириш, ўқитувчи билан бошқаларнинг баҳосини муҳокама қилиш;
  • ёлғон гапириш, ўқитувчиларни чалғитиш билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
  • ёзма ишлар ва оралиқ назоратларни бажариш вақтида четдан ёрдам олиш, ўзгаларга ёрдам кўрсатиш;
  • бошқа ўқувчилар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;
  • машғулотларни ўтказиб юбориш ёки кечикиб келиш;
  • моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигини турли йўллар билан кўз-кўз қилиш кабилар қатъиян ман этилади.

8. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби.

8.1. Ўқув йили давомида «Одоб-ахлоқ қоидалари»га тўлиқ риоя қилган, таълим муассасасида юксак маънавий-ахлоқий муҳитнинг қарор топишига ва янада мустаҳкамланишига хизмат қилган жамоа аъзолари, маъмурият тавсиясига биноан моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиб борилади. Яъни,

  • ўқитувчи ва тарбиячиларга мактаб буйруғи билан ташаккурнома эълон қилиш;
  • мактабнинг «Фахрий китоби»га киритиш;
  • «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирлаш;
  • қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан мукофотлаш;
  • мактаб радиоузели орқали эълон қилиш;
  • ўқувчиларнинг ота-онасини иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига ташаккурнома хати юбориш.

8.2. Жамоа аъзолари ушбу «Одоб-ахлоқ қоидалари»ни бузганида қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади.

  • ўқитувчи ва тарбиячиларга мактаб буйруғи билан «Ҳайфсан» эълон қилиш;
  • ўқувчининг кундалигига танбеҳ ёзиш;
  • бошқа синфга кўчириш;
  • синф жамоаси орасида муҳокама қилиш;
  • ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига эътироз хати юбориш.

Шунингдек, жамоа аъзосининг хулқ-атвори устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида, мазкур қоидаларга риоя этилмаганлиги ҳолатлари таълим муассасасидаги «Камолот» ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари ва «Ота-оналар» кенгашларида муҳокама қилиниши ҳамда уларнинг қарорига биноан жамоа аъзосининг ҳулқ-атвори тўғрисида у яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот тариқасида ёзма хабар юбориш амалиёти ҳам жорий этилиши мумкин.

9. Ота-оналарнинг ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятлари

9.1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Оила кодекси, Мактаб «Низоми», мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасида тузилган шартномага ҳамда амалдаги тегишли меъёрий — ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга қатъий амал қилиш.

9.2. «Васийлик кенгаши», «Ота-оналар қўмитаси» фаолиятида иштирок этиш, мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

9.3. Фарзандининг тасдиқланган дарс жадвали асосида мактабга ўз вақтида ҳамда тўлиқ дарсликлар ва ўқув-қуроллари билан келишини таъминлаш.

9.4. Фарзандининг давоматини мунтазам назорат қилиб бориш, унинг машғулотларга тўлиқ қатнашишини таъминлаш чораларини кўриш, унинг ўзлаштириш самарадорлиги ва хулқини кузатиб, таҳлил қилиб бориш.

9.5. Фарзандининг мактаб «Низоми»да белгиланган ўқувчилар формасида келишини таъминлаш.

9.6. Фарзандининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун,  «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари ва миллий маънавиятимизга жавоб берадиган ўқув қуроллари ва бошқа ўқув анжомлари билан таъминлаш.

9.7. Фарзандининг мактабда мобил телефони, интернетдан фойдаланишларини назорат қилиш ва тартибга солиш, уларга жамоат жойи ва мактабда мобил телефонлардан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар бериш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш.

9.8. Фарзанди соғлиғини назорат қилиш борасида белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтказиш.

9.9. Фарзандининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан мактабда ва мактабдан ташқари ташкил этилган қизиқишлари бўйича тўгараклар, спорт секцияларида мунтазам қатнашишини  таъминлаш.

9.10. Ўқитувчилар томонидан фарзанди билимидаги аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида якка ва гуруҳ тартибида, мустақил ишлаши учун барча шароитни яратиш ва назорат қилиш.

9.11. Турли спорт ва фан олимпиадалари, кўрик-танловларда иштирок этишини тўлиқ таъминлаш ва яқиндан ёрдам бериш.

9.12. Ижарага берилган дарсликларни фарзанди томонидан авайлаб-асрашни назорат қилиш, дарсликлар ижараси  учун маблағларни ўз вақтида тўлаш.

9.13. Мактабда ўтказиладиган «Очиқ эшиклар куни», «Ота-оналар мажлиси» (жумладан, «Оталар мажлиси»)да ҳамда бошқа оммавий тадбирларда фаол иштирок этиш.

9.14. Фарзандини турли салбий оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва қонунбузарликдан асраш ва соғлом турмуш тарзини шахсий намуна орқали сингдириш. Жумладан:

  • ойда 3 та бадиий китоб ўқиш;
  • битта спорт тури билан шуғулланиш;
  • ойда бир марта оилавий маданият масканларига ташриф буюриш.

9.15. Фарзандини намунали хулқи ва эришган билимдаги ютуқлари учун рағбатлантириш, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун тарбиявий чоралар кўриш.

11. Якуний қоидалар

10.1. Ушбу одоб-ахлоқ қоидалари ҳар ўқув йили бошида ҳар бир ўқувчи ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га ҳамда ўқитувчиларга имзо қўйдирилган ҳолда етказилади.

10.2. Одоб-ахлоқ қоидаларининг ўқувчиларга тегишли қисми мактабнинг фойесига барчага кўринарли тарзда жойлаштириб қўйилади.

10.3. Одоб-ахлоқ қоидаларининг талаблари матаб жамоаси ўртасида кенг тарғиб қилинади ва ўрганилиши ташкил этилади.
10.4. Одоб-ахлоқ қоидаларининг талабларини ҳар бир педагог-тарбиячи ва ўқувчилар тўлиқ билиши ва унга қатъий амал қилиши шарт.